Хизматлар

“Ishonch mulk savdo” МЧЖ

 

Сизга кўчмас мулк, хусусан ишлаб чиқаришга доир бино-иншоотлар ҳамда турар жой биноларини сотиш ва сотиб олишда қонуний хизмат кўрсатади.

 

“Ishonch mulk savdo” МЧЖ қуйидаги хизматларни таклиф этади:

– кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;

– кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;

– кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;

– кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш.

Ташкил этилаётган савдоларда жамиятнинг кўчмас мулк бозорида кўп йиллик тажрибага эга мутахассислари томонидан сотувчи ва харидорларга тенг ҳуқуқлилик, савдо иштирокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, савдоларни бевосита мулк жойлашган жойда, қолаверса юртимизнинг исталган ҳудудида намунали равишда ташкиллаштирилиб берилиши учун жамиятимизда ва унинг ҳудудий филиалларида барча имкониятлар мавжуд.

“Ishonch mulk savdo” МЧЖ билан Сизнинг ҳамкорлигингиз ҳар томонлама самарали бўлиши кафолатланади.