Ташкилот ҳақида

«ISHONCH MULK SAVDO» МЧЖ

Ўзбекистон Республикасининг “Риэлторлик фаолияти тўғрисида” ги қонуни қабул қилиниши ва кучга кириши муносабати билан “ISHONCH MULK SAVDO” маъсулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Жамиятга Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2014 йил 15 август куни риэлторлик фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи RR-0198-сонли лицензия берилди.

Кўчмас мулк бозорида аҳолига ишончли хизмат кўрсатиб келаётган “ISHONCH MULK SAVDO” МЧЖда сотувчи ва харидорларга тенг ҳуқуқлилик, савдо иштирокчиларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Кўчмас мулкларнинг оммавий савдоларини ташкил этиб келаётган “ISHONCH MULK SAVDO” МЧЖ Сизга қуйидаги хизматларни таклиф этади:

– кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;

– кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;

– кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;

– кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш.

“ISHONCH MULK SAVDO МЧЖ” ўз мижозларига дунёнинг энг илғор риэлторлик ташкилотлари услубидан келиб чиққан ҳолда ишончли ва кафолатли хизмат кўрсатади.

Жамиятнинг бошқа ташкилотлар олдидаги молиявий жавобгарлик суғуртаси “ALSKOM” суғурта компанияси томонидан 50 млн. сўмга суғурталанган.

“ISHONCH MULK SAVDO” МЧЖ ўз мижозларига янада қулайлик яратиш мақсадида қўшимча сервис хизматлари кўрсатишни йўлга қўйган.

“ISHONCH MULK SAVDO” МЧЖ кўчмас мулк бозорида қуйидаги тамойилларга асосланиб фаолият юритади:

– жамиятда фаолият юритаётган малакали мутахассисларнинг мижоз ва ҳамкорлар олдидаги жавобгарлилиги, ўз ишларига маъсулият билан ёндошишлари ҳамда риэлторлик фаолиятига боғлиқ ҳар қандай битимни юқори савияда ҳал қилиниши;

– ташкиллаштириладиган савдоларда ошкоралик, тенг ҳуқуқлийлик ва мижозлар фойдасини кўзланиши;

– кўчмас мулк бозорида мижозларга кўрсатиладиган барча риэлторлик хизматларининг кафолатланиши.